Телефон: 8-800-350-22-65
WhatsApp: 8-800-350-22-65
Telegram: sibac
Прием заявок круглосуточно
График работы офиса: с 9.00 до 18.00 Нск (5.00 - 14.00 Мск)

Статья опубликована в рамках: Научного журнала «Студенческий» № 4(132)

Рубрика журнала: Искусствоведение

Секция: Музыка

Скачать книгу(-и): скачать журнал часть 1, скачать журнал часть 2, скачать журнал часть 3

Библиографическое описание:
Абдуллаева И. Ф. ШОПЕН АСАРЛАРИ ПИАНИСТ К. ЦИММЕРМАННИНГ ТАЛҚИНИДА // Студенческий: электрон. научн. журн. 2021. № 4(132). URL: https://sibac.info/journal/student/132/202469 (дата обращения: 21.12.2024).

Ф. ШОПЕН АСАРЛАРИ ПИАНИСТ К. ЦИММЕРМАННИНГ ТАЛҚИНИДА

Абдуллаева Иноятхон

ЎзДК “Махсус фортепиано” бўлими талабаси,

Ўзбекистон, Тошкент

Юсупова Офелия

научный руководитель,

Илмий раҳбар, Ўзбекистон  давлат консерваторияси “Махсус фортепиано” бўлими профессори

Ўзбекистон, Тошкент

ПРОИЗВЕДЕНИЯ Ф.ШОПЕНА В ИСПОЛНИТЕЛЬСКОЙ ТРАКТОВКЕ К. ЦИММЕРМАНА

 

Абдуллаева Иноятхон

студент отдела «Специального фортепиано», Государственная консерватория Узбекистана

Узбекистан, г. Ташкент

Юсупова Офелия

научный руководитель, профессор кафедры «Специального фортепиано”, Государственная консерватория Узбекистана,

Узбекистан, г. Ташкент

 

АННОТАЦИЯ

Мақолада замонамизнинг йирик ижодкори, пианист Кристиан Циммерман ижодий фаолияти ва унинг концерт ижрочилик бисотида ўрин олган асарлар, жумладан, буюк поляк композитори Ф. Шопен концерт ижро талқинига доир айрим масалалар очиб берилади. Жаҳон фортепиано санъатининг энг нуфузли Ф.Шопен номидаги ҳалқаро танловининг енг ёш ғолиби сифатида Кристиан Циммерман бугунги кунда ҳам миллий санъат ва профессионал ижрочилик анъаналарини тарғиб қилишда олиб бораётган фаолияти алоҳида эътиборга моликдир.

АННОТАЦИЯ

В статье рассматривается творческий путь выдающегося пианиста современности Кристиана Циммермана, анализ его концертного репертуара, в частности, исполнительская интепретиация концертов великого польского композитора Ф.Шопена. Будучи самым молодым обладателем главного приза престижного мирового конкурса пианистов в Варшаве Кристиан Циммерман и сегодня на поре зрелости активно пропагандирует польскую национальную культуру и исполнительские традиции своей страны.

 

Калитли сўзлар: Варшава, танлов, пианист, фортепиано, композитор, романтизм, Ф.Шопен, концертлар, оркестр, яккахон , ижро, талқин.

Ключевые слова: Варшава, конкурс, пианист, фортепиано, композитор, романтизм,Ф.Шопен, концерты, оркестр, солист, исполнение, трактовка.

 

Варшава шахрида ўтказилган Халқаро Фридрик Шопен танлови тарихида Кристиан Циммерман номи энг ёш иштирокчи ва танлов ғолиби сифатида эътироф этилиб, бир зумда ичида уни миллионлаб тингловчилар, мусиқа ихлосмандлари ва танқидчилари эътиборини ўзига жалб қилди. Катовиц мусиқа Академиясининг 18 ёшли талабаси учун замонамизни энг нуфузли IX -Халқаро Ф.Шопен танловида ғолибликни қўлга киритишининг ўзи, унинг ёрқин истеъдодидан далолат бериб, жаҳон мусиқа саҳнасида янги юлдуз порлаб чиқишини англатди.Инглиз танқидчиси Б.Моррисон созанданинг концерт дастурини тинглаб бўлгач, қўйдагиларни таъкидлайди: "Циммерман шак-шубҳасиз келажак фортепиано даҳоларининг устунига йланиши муқаррар!Бундай ноёб истеъдод бугунда ўтказилаётган танловлар ва ундан четда кам учрайди".

Дарҳақиқат, поляк пианистининг ёрқин истеъдоди ва таланти замонамизнинг фортепиано санъатида ўзига хос бетакрор ходисалардан бирига айланди.

Санъаткор Забж шахрида 1956 йил 4 декабрда мусиқачилар оиласида таваллуд топди. Бўлажак созанднинг отаси мутахасисслик бўйича мухандис бўлишига қарамай фортепиано чолғусида ўз вақтида яхши чалган ва келгусида фарзандига мусиқа санъати бўйича биринчи сабоқларини олишга ундайди. Боладаги илк мусиқий қобилият ва даҳолик аломатларини сезган устози, 1960-йили Барселонада ўтказилган М. Каналье номидаги мусиқа танловининг ғолиби, истедодли ижрочи, пианист, профессор Анджея Ясиньский назорати остида Кристиана Циммерман мусиқий ижрочилик истеъдоди ярқираб очилади. 8 ёшда у илк бор махаллий телевиденияда чиқишлар қилади, 16 ёшда эса Градец-Краловда ўтказилган пианистлар танловининг ғолибига айланди.

Унинг хаётидаги муҳим ходиса пианистнинг Варшавада, ўз ватанида ўтказилган Халқаро танловида қатнашиши бўлди. Танлов вақтида ёш созанда пианист эндигина 18 ёшини қаршилаган эди. Нуфузи баланд танловнинг асосий мукофотидан ташқари К. Циммерман Ф.Шопен асарларининг соната, полонез ва мазурка жанрларининг энг яхши талқинчиси сифатида ҳам алоҳида эътироф этилди. Танловдан сўнг уюштирилган кўплаб гастролларда , пианист учун кенг концерт ижрочилик имкониятлар, ўз альбомларини ёзиб тасмага тушириш, бутун дунёга танилиши учун кенг йўл очиб берилди. Ёш бўлишига қарамай унинг ижроси етук, бадиий баркамол пианист созандалар каби маҳорати билан ажралиб турарди. Котовиц мусиқа Академиясида ўқишини давом эттириб, созанда ўзининг концерт репертуарини тўлдириб , таркибига жаҳон классикаси, XX -аср композиторларининг асарлари билан бойитади. Шу билан у фақат Ф.Шопен мусиқасининг талқинчисига айланиб қолиши мумкин деган танқидчилар гумон шубҳаларини олдини олди.

«Шопен асарларини мусиқийлик ва юқори ижро маҳорати бўйича бу келишган мовий кўзли ва малла сочли ёш йигитчадек хеч ким чалолмаса керак.Унинг пианистик махорати, товушни нозик хис қилиш ички хисси, турли туман, ўта нозик деталлар орқали полифониянинг тиниқлиги кўрсатиш қобилияти ва ниҳоят ёрқинлик, пафос, ижрочиликнинг мурувватли олийжаноблиги - буларнинг бари 22 ёшли созанда санъатига хос эканини ақл бовар қилмайди"-дея ажабланиб таърифлаган эди таниқли француз танқидчиси Жак Лоншамп "Монд" газета саҳифаларидан бирида.

Беш йил ўтмасдан Кристиан Циммерман Европа, Америка, Япония, АҚШ каби мамлакатларининг мусиқа шинавандаларини ўз ижро санъати билан ром қилади. Европанинг маданий марказлари бўлмиш - Мюнхен, Вена, Берлин, Лондон, Парижнинг профессионаллари доирасида унинг ижросига юқори баҳо берилиб, ижро талқини хусусида: “товушни нозик хис қилиш табиати” ижро нафислиги, полифоник қатламларни тиниқлиги ва деталларга бўлган катта эътибори, шу билан бирга ижродаги шиддат, ёрқин кўтаринки ижро руҳияти” каби қирралар алоҳида белгилаб қайд этилди.Бадихавийлик асарларнинг нозик пластик ижросида, харакатчанлиглик ва кўзга кўринмас “rubato” талқинида, эркин ва ифодавий мусиқий жумлаларда, “piano” жарангининг катта ва бой палитрасига таяниши, жаранглаган товуш ва сокинлик ўртасидаги ички тарангликда сезиш мумкин эди.

Шак-шубҳасиз, Кристиан Циммерман ўз ватани Польшада ҳам суюкли ижрочи ва миллий каҳрамонга айланади. Академияни тугатгач у Артур Рубинштей синфида ижро малакасини оширади, шунингдек, давримизнинг етук дирижёрлари ва оркестрлари билан концертларда чиқишлар қилади. Улар орасида Пьер Булез, Клаудио Аббадо, Герберт фон Караян, Бернард Хайтинк, Сейджи Озава, Лорин Маазел, Риккардо Мути, Зубин Мета, Андре Превин, Станислав Скровачевский, Симон Погремушка ва бошқалар .Бир неча маротаба Кажа Данцовска, Гюн Ва Чунг ва Гидон Кремер билан биргаликда концертлар уюштирди.

Созанданинг репертуарида салмоқли қисмини романтик муаллифларнинг асарлари эгаллайди - Лист,Шопен,Григ,Брамс, импрессионист композиторлар -Дебюсси, Равель, ХХ аср ижодкорлари - Веберн, Штраус, Респиги асарлари шулар жумласидан. Романтик композиторларнинг ижроси Кристиан Циммерман талқинида самимий беғуборлиги билан фарқланади. Поляк композиторларнинг ижодини тарғиб қилаётган созанданинг репертуарида Кароль Шимановский ва Витольд Лютославский асарлари ҳам алоҳида ўрин тутади. .Охиргиси таниқли ижрочига ўзининг фортепиано концертини бағишлади. 1988 йили Кристиан Циммерман ижросида мазкур концертнинг биринчи жаҳон премьераси бўлиб ўтди.

Ф.Шопен танловидан сўнг пианистнинг ижро санъати кўплаб ютуқлар ва мукофотлар билан тақдирланади. Хусусан, унинг ижодий фаолияти 1985 йили “Энг ёш мусиқачи” (Сиена. Академия Чигианк), сўнг, 1994 йили Копенгагендаги Леон Соннг мусиқий фондининг нуфузли мукофотига лойиқ деб топилди. 1984 йилдан бошлаб у Швецариянинг Базель шахрида истиқомат қилиб у ерда фортепиано бўйича маҳорат дарсларни олиб боради.

Ватанида созанда 1999 йили ёш ижрочилардан ташқил топган «Polish Festival Orchestra» камер симфоник оркестрни ташкил қилиб уни бошқариб келади. Мазкур жамоа таркибига мамлакатнинг энг зўр ёш созандалари танлаб олинди. Кристиан Циммерман ушбу танлов жараёнида махсус ўзи иштирок этиб даъвогарларни саралаб олган.

Ф.Шопеннинг фортепиано ва оркестр учун яратган концертлари ушбу жамоанинг гастрол фаолиятининг энг ёрқин саҳифалалрига айланди. “Deutsche Grammophon” ёзув студияси билан ҳамкорликда жамоа 22 альбом ёзиб олди ва ушбу ёзувлар унга бир қатор нуфузли мукофотлар олиб келди.

Поляк пианисти кенг жамоа эътиборидан ўзини бир мунча тортиб асосан бу мулоқотни ўзи берган жонли концертлар билан чегаралайди. Унинг ҳар бир саҳнага чиқиши алоҳида эътибор ва диққат билан бугунда кузатилади.

Ҳар бир мусиқий асар талқинида ўз ўйли ва услубини топишга интилган созанда, айниқса Ф.Шопен асарларининг талқинида асар устида ишлаш бўйича анъанавий ёндашув доирасдан чиқади.Бу хақда Кристиан Циммерманнинг ўз вақтида гапирган фикрларини келтириш ўринлидир: “Мен Польша ва бошқа мамлакатларнинг буюк дирижёрлари билан ҳамкорликда ишлашга муяссар бўлдим. Ҳар бир ижодкордан албатта нимадир олдим, вақт ўтиб турли талқинларнинг ўзлаштириш асносида ва ўз тақинларим билан пайванд этган холда Ф Шопен концертлари мисолларида менда, шахсан ўзим асарнинг “А” харфидан тортиб “Я” харфига қадар мустақил ўзим ижро қилиш , ва бу орзуимни амалга ошириш мақсади пайдо бўлди. Эътибор берган бўлсангиз айни дамда кўп оркестр жамоалари бир ҳил ижро қиладилар. Тинглаш қобилиятга таяниб бу оркестр қаердан Лондон, Париж, Нью-Йорк ёки Токиодан эканини фарқлай бўлмаяпти. Замонавий ёзиш индустрияси оркестр асарларини талқинида хам “глобаллашув” жараёнига етиб олиб келди. Қолаверса, оркестрлар репетиция жараёнларни кўп ёқтирмайди , менга эса асар устида кўп ишлаш завқ беради, концерт беришдан олдин, бир неча хафталаб ишлаш жараёни мароқлидир. Бунинг асосида мен янгилик топиш йўлида янги тажрибаларни амалга ошириш учун имкон изладим ва ниҳоят, шундай гурух ижрочилар ва жамоани тузишим керак бўлади деган фикр уйғонди. “Polish Festival Orchestra” ижодий жамоасининг изланишлари бу борада Кристиан Циммерманнинг муроду мақсадларини амалга оширишда кенг йўл очиб берди.

1999 йил август ойида Туринда юқорида қайд қилгандек, “Deutsche Grammophon” компанияси томонидан «Polish Festival Orchestra» ижросида Ф.Шопен концертлари ёзиб олинди. Мазкур концертларнинг яккахон ижрочиси ва дирижёри сифатида К. Циммерманнинг ўзи саҳнага кўтарилади. Бир неча хафталар давомида янги альбом нашр қилиниб бутун дунё бўлаб сотилиб кетди. Кристиан Циммерманнинг концертларнинг ижро талқини танқидчилар ва мусиқа шинавандалар доирасида катта шов -шувга ҳам сабаб бўлди.Уларнинг муносабатлари бетакрор олқишлардан тортиб то танқидий аибловларга қадар турлича бўлди.

Дирижёрлик дипломига эга бўлмаслигига қарамай пианист, унинг сўзларига кўра, ўзининг катта дирижёр касбдошлари - К. Кондрашин ва К. Цеккидан ўрганганини қайд қилади. Муҳим сабоқни дирижёр Леонард Бернстайн ёзиб олган барча Бетховен концертларини ёзиб олиш жараёнида олганлигини таъкидлайди. Дирижёрнинг якунлашга улгурмаган ғояларни К. Циммерман ўзи давом эттиришга қарор қилади ва икки концертида хам яккахон хам дирижёр сифатида чиқади. Бу ишни ўз вақтида буюк немис композитори Л. Бетховен хам айнан шундай амалга оширган эди.

 Бугунги кун ижрочилик амалиётида бир вақтнинг ўзида яккахон созанда ва дирижёр сифатида саҳнага кўтарилиш асосан барокко ва классик ижро санъати анъаналарига кўпроқ мойилдир .Романтик давр композиторларининг ижро асарларининг ҳажман кенглиги, шакл-тузиш тамойиллари ва мазмун моҳияти нуқтаи назардан мураккаблиги, катта ва чуқур ифода воситаларни жалб қилиниши романтик симфоник оркестри мисолида амалга ошириш бир мунча муаммолидир. Бир вақтнинг ўзида роялда чалиш ва оркестрни бошқариш, ижро даражасига салбий таъсир қилиши мумкин.. Бу борада К. Циммерман ўз фикрлари билан ўртоқлашиб Леонард Бернстайн, Артур Рубинштейн ва Сергей Рахманинов ижро амалиётидан мисоллар келтиради.

Маълумки, Ф.Шопен асосан ўзининг фортепиано учун яратган асарлари билан танилган. Оркестр асосан жўрнавоз ёки иккинчи даражали ўринда туриб талқин қилинган. К Цимерман рояль ва оркестр орасидаги муносабатни бошқача кўриб унинг мавқеини кўтаради. Жамоа талқинида концертларнинг ижросида оркестр катта чизги билан, қалин жарангдор матода сайқал қилинади Ушбу концепция фонограммаларни яратувчи ташкилот томонидан хам эътиборга олинган кўринади. К. Циммерман вокал-мелодик пластикани бир мунча бўртириб кўрсатишга интилади. (Ф.Шопеннинг асарларини яратган вақтида мухаббат хисси билан бошқариб яратилганини унутмаган холда). Поляк фольклорининг Шопен мусиқасида эгаллаган мавқеини белгилаган холда К. Цимерман композитор ижодини яна бошқа қирраларига, иккинчи концерт матнида пайдо бўлган вагнер драматизмига хам алохида урғу беради. Пианист Шопен мусиқасииниг ичидан хис қилиб уни индивидуал,хис қилинган оҳанглар билан тақин қилиб рояль овозини йирик, тўлиқ ва ўта куйчан кўринишини таъминлайди.

Кристиан Цимммерм ижро талқинида Ф.Шопеннинг таниқли фортепиано концертлари ўзининг нафис романтикаси ва қўзғолон руҳидаги бетакрорлиги билан поляк композиторнинг буюк асарини пианистик ва оркестр талқинидаги бадиий намунаси сифатида кўз олдимизда гавдаланади.

 

Фойдаланган адабиётлар:

  1. Цимерман, Крыстиан // Хвойка— Шервинский.—М.: Большая российская энциклопедия, 2017— С.338
  2. Мильштейн Я. И. - Очерки о Шопене. - М. Музыка, 1987.
  3. Максимов. Традиции исполнения музыки Ф. Шопена //Вестник Томского государственного университета. Культурология и искусствоведение. 2013 № 4 (12). Режим доступа- https://cyberleninka.ru/article/n/traditsii-ispolneniya-muzyki-f-shopena/viewer

Оставить комментарий

Форма обратной связи о взаимодействии с сайтом
CAPTCHA
Этот вопрос задается для того, чтобы выяснить, являетесь ли Вы человеком или представляете из себя автоматическую спам-рассылку.