Телефон: 8-800-350-22-65
WhatsApp: 8-800-350-22-65
Telegram: sibac
Прием заявок круглосуточно
График работы офиса: с 9.00 до 18.00 Нск (5.00 - 14.00 Мск)

Статья опубликована в рамках: Научного журнала «Студенческий» № 9(137)

Рубрика журнала: Филология

Скачать книгу(-и): скачать журнал часть 1, скачать журнал часть 2

Библиографическое описание:
Айитбаева Ш.К. ВАТАНПАРВАРЛИК – ОНА ТИЛИГА БӮЛГАН ҲУРМАТДАН БОШЛАНАДИ // Студенческий: электрон. научн. журн. 2021. № 9(137). URL: https://sibac.info/journal/student/136/204515 (дата обращения: 27.11.2024).

ВАТАНПАРВАРЛИК – ОНА ТИЛИГА БӮЛГАН ҲУРМАТДАН БОШЛАНАДИ

Айитбаева Шохиста Кувондиковна

студент, Нукусский государственный педагогический институт,

Узбекистан, г. Нукус

Елмуратова Саера

Ҳақиқатдан ҳам, тилга эътибор одамларнинг она тилини ўз онаси каби ҳурмат қилиши, туғилиб ўсган ўз Ватанини ҳимоя қилгандек авайлаши, асраши ҳамда буни бурч, деб қабул қилиши билан боғлиқдир. Шунингдек, инсоннинг ўз она тилига муносабати – унинг маънавиятлилиги, ваьтанпарлиги мезони ҳисобланади. Шу ўринда ўз тилини ҳурмат қилмайдиган одамни маънавиятли санаш ҳам нотўғри бўлади.

Шу ўринда айтиш керак, тилга эътибор, энг аввало, шу юрнинг фарзанди сифатида она тилининг меъёрларини ва қоидаларини мукаммал ўрганиш, унга риоя қилиш, тилни қадрият сифатида ҳурмат қилиш билан бино бўлади.

Бошқа қардош тиллар каби ўзбек ва қорақалпоқ тили ҳам шеваларга бой тиллардандир. Юртимизда жамики туркий тилларда мавжуд қарлуқ, қипчоқ, ўғуз лаҳжаларининг ҳар учаласида сўзлашувчи ўзбеклар яшайди. Ҳамма шевалар ўзига хос, ҳамманинг шеваси ўзига мос.

Лекин!!!?

Бугунги кунда Қорақалпоғистонда қорақалпоқ ва ўзбек тиллари адабий тил сифатида мавжуд эканлиги ва улар давлат тили сифатида қонунда белгилаб қўйилганлигини керак. Бугунги кунда Республикамиздаги барча расмий, норасмий матбуот воситалари адабий тил меъёрларига амал қилган холда фаолият олиб боради. Барча давлат идоралари шу икки тилда иш юритади. Барча турдаги таълим муассасаларида таълим адабий тилида берилади. 

АММО!!!! негадир шевасидан воз кечмайди. Нафақат таълим муассасаларида, балки телевидениеда, радиода, пойтахтимиздаги жамоат жойларида бошқаларга Хоразм, Тошкент, Бухоро, Сурхондарё шевасида эркин мулоқотга киришаётган кишилар бир ўйлаб кўриши керак!? Шевалар – маҳаллий мулоқот воситаси. Ундан фақат бир шевада гаплашадиганлар фойдаланса яхши бўлади. Сизнинг шевангизни тушунмайдиган ватандошларингизга эса, МАРҲАМАТ ҚИЛИБ АДАБИЙ ТИЛДА МУРОЖААТ ҚИЛИНГ!

Она тилини ҳурмат қилган инсон бу тилда сўкинмаслиги керак!!!

Биз мақтаб «ниҳоятда бой тил» деб атайдиган рус тилида «Словарь матерных слов» деб номланадиган фақат сўкинишлар ва инсоннинг уят аъзолари ўзагидан ясаладиган сўзлардан иборат луғат бор. Собиқ совет армияси сафида хизмат қилган акаларимиз яхши билишади, армия тилида одамлар бир-бири билан фақат сўкинишлар орқали мулоқот қилади ва бундан ҳеч ким хафа бўлмайди. Яна камига «уголовный», «воровской», «блатной» аталадиган маълум ижтимоий гуруҳларнинг алоҳида жаргонлари ҳам бор. Аммо! Эътибор берган бўлсангиз, руслар бу луғатдан жамоат жойларида фойдаланмайди. Учига чиққан жиноятчи ҳам расмий идоралар ва омма олдида ўз фикрини адабий ТИЛ ЭТИКЕТИга риоя қилган холда баён қилади.

ДИҚҚАТ!

Тилни ҳурмат қилган одам, у биринчи навбатда ўз онасини, унга оқ нон берган туғилиб ўсган Ватанини севади, четдан кириб келаётган сўзларни агар ўз тилимизда муқобили бўлса, имкон қадар ишлатмайди. Кўпинча инглиз тилини билган одам инглизча, рус тилини билган одам русча, турк тилини билган туркча сўзларни муомалада кўпроқ қўшиб ишлатишини кўрамиз. Бу муомала маданияти эмас, ўзини билдириб қўйиш ёхуд риё учун қилинадиган амал. Аслида тилимизни бузаётганлар ҳам ўша ўзга тилга кўп меҳр бераётганлар. Уларга ҳавас қилиш керак эмас. Улардан чиройли юз буриш, уялтириш керак.

Ҳамма ўз тилини ҳурмат қилиши, адабий тилида сўзлашиши керак. Қолаверса бизнинг тилимизни ўрганаётган ўзга миллат вакиллари ҳам энг аввало, бизнинг мулоқот маданиятимизга эътибор беради. Биздан ўрганади. Биздан ўрнак олади.

Қорақалпоқ ва ўзбек тилларига давлат тили мақоми берилиши учун қанчадан-қанча зиёлиларимиз жон куйдиришди. Қанча миллат жонкуярлари шу йўлда шаҳид бўлишди. Айнан уларнинг меҳнати, заҳмати, тўккан қонлари сабаб тилимизга давлат тили мақоми берилган. Биз эса, афсуски, эплаб гапира олмаяпмиз. Тўғри ёза олмаяпмиз. Аммо туя ҳаммомни ҳавас қилгани каби инглиз тилини орзу қиламиз. Эътибор беринг, кўчаларимиз хато ёзилган афиша-ю рекламаларга тўлиб кетди. Устига устак ўлганнинг устига тепгандай, ажанабий ёзувларни дўконларимиз, офисларимиз, бозорларимиз бошига кўтарадиган бўлдик. Бу уят! Бу номус иши!

Фикримиз якунида бир оғиз сўз: ҳақиқий Ватанпарварлик – Ватанни севишдан, она тилимизга бўлган чуқур ҳурмат кўрсатиш, эътибор бериш ва унга муносиб риоя қилиш, демакдир!

 

Фойдаланилган адабиётлар:

  1. Абу Наср Форобий. Фозил одамлар шаҳри. – Т.: Абдулла Қодирий номидаги халқ мероси нашриёти, 1993. 173-бет.
  2. Саодат йўли. (Ўзбек, рус ва инглиз тилларида) – Т.: Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи, 2016. 162-бет.
  3. Абдулла Авлоний. Туркий Гулистон ёхуд ахлоқ. – Т.: Ўқитувчи, 1992.   32–бет.
  4. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги Қонуни қабул қилинганининг ўттиз йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ⱪарори. Тошкент, 2019 йил, 4 октябрь.

Оставить комментарий

Форма обратной связи о взаимодействии с сайтом
CAPTCHA
Этот вопрос задается для того, чтобы выяснить, являетесь ли Вы человеком или представляете из себя автоматическую спам-рассылку.