Телефон: 8-800-350-22-65
WhatsApp: 8-800-350-22-65
Telegram: sibac
Прием заявок круглосуточно
График работы офиса: с 9.00 до 18.00 Нск (5.00 - 14.00 Мск)

Статья опубликована в рамках: Научного журнала «Студенческий» № 18(188)

Рубрика журнала: Информационные технологии

Скачать книгу(-и): скачать журнал часть 1, скачать журнал часть 2, скачать журнал часть 3, скачать журнал часть 4, скачать журнал часть 5, скачать журнал часть 6, скачать журнал часть 7, скачать журнал часть 8, скачать журнал часть 9, скачать журнал часть 10

Библиографическое описание:
Шомирзаева Қ.Б. ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИ МАРКЕТИНГИДА АСОСИЙ ЙЎЛ ҚЎЙИЛАДИГАН МУАММОЛАР // Студенческий: электрон. научн. журн. 2022. № 18(188). URL: https://sibac.info/journal/student/188/251699 (дата обращения: 23.04.2024).

ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИ МАРКЕТИНГИДА АСОСИЙ ЙЎЛ ҚЎЙИЛАДИГАН МУАММОЛАР

Шомирзаева Қизларгул Бахтиёр қизи

ikkinchi kurs bakalavriat, O‘zbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universiteti,

Oʻzbekiston, Toshkent

В МЕДИА МАРКЕТИНГЕ ОСНОВНЫЕ ПРОБЛЕМЫ

 

Шомирзаева Гизларгуль Бахтиёр кызы

магистрант второго курса, Узбекский университет журналистики и массовых коммуникаций,

Узбекистан, г. Ташкент

 

АННОТАЦИЯ

Мақолада Ўзбекистон ОАВ ва хорижий ОАВ маркетинги  ўзаро таққосланган ва таҳлил қилинган.

АННОТАЦИЯ

В статье сравнивается и анализируется маркетинг узбекских и зарубежных СМИ.

 

Калит сўзлар: медиа иқтисодиёт. Оммавий аудитория. Рақобат. Реклама маблағи. Медиаинқироз. Контент муаммоси.

Ключевые слова: медиаэкономика. Общественная аудитория. Соревнование. Рекламные фонды. Медиакризис. Проблема с контентом.

 

Бугунги кунда телевидение оммавийлиги нуқтаи назаридан ахборот етказиш ва кўнгилочар медиа сифатида энг қиммат ва энг даромадлиси ҳисобланади. AҚШда барча медиадан тушадиган даромадларнинг 20 фоиздан ортиғи телевидениега тўғри келади. Бу кўрсаткич Буюк Британияда реклама харажатларининг қарийб 28 фоизи телевидениега кетади. Медиа иқтисодиётининг энг кенг қамровли соҳаси – аудиовизуал сегментларга тўғри келади – радио, кабел тармоқлари, сунъий йўлдош телевидениеси ва видеофильмлар ишлаб чиқариш. Онлайн оммавий ахборот воситалари аудиовизуал медиага яқин, интерфаоллик, контент, аудиторияни қисмларга ажратиш, реклама стратегиясининг ўзига хослиги каби жиҳатлар алоҳида кўриб чиқилади. Aудиовизуал оммавий ахборот воситалари бизга медиа-индустриянинг ривожланишидаги технологик омилнинг ролини аниқроқ намойиш этади.: Овоз ва тасвирларнинг радио тўлқинлари орқали узатилиши медиа тизимида инқилобни юзага келтирди ва бу икки асосий оммавий ахборот воситаси – радио ва телевидение пайдо бўлишига олиб келди. Аудиовизуал оммавий ахборот воситаларининг аудиторияси унинг реклама берувчилар учун иқтисодий аҳамиятини белгиловчи бир нечта муҳим – оммавийлик; кенг географик қамров; таъсирчанлик каби хусусиятларга эга.  ХХ асрнинг биринчи ярмида асосий ролни оммавий аудиторияга эга бўлган кино ва радио ўйнади. телевидение 2 хусусият билан дам олиш ва реклама воситаси сифатида намоён бўла бошлади. Телевидение иқтисодиётини таъминлашда мазкур жиҳатлар муҳим ўрин тутади. Телевизион ва радио соҳасида (инглиз тилидан – “broadcasting” ) оммавий аудиториянинг пайдо бўлиши аудиовизуал оммавий ахборот воситаларининг иқтисодий ўзига хослигини ҳам белгилаб берди. Телевидениеда реклама берувчилар учун кўп сонли истеъмолчилар бозорининг мавжудлиги, замонавий телевидениенинг етакчи концепциясини амалга оширувчи тижорат телевидениеси амалиётини шакллантиради.

“Оммавий аудитория” – тижорат ва жамоатчилик телевидениеси учун ҳам асосий тушунча бўлиб, ҳар иккиси телевидение тараққиётининг иқтисодий асослари билан бевосита боғлиқ. Тижорат дастурларида оммавий аудитория истеъмол бозори билан тенглаштирилади ва аудиторияни кўпайтириш реклама берувчиларнинг даромадларини оширишни англатади. Шунинг учун тижорат телеканалларининг дастурий сиёсати айнан мана шу жиҳатга боғлиқ. Тижорий трансляция шароитида фойдани кўпайтириш мусиқага бўлган қизиқишлар асосида, демографик (ёш, жинс) ва ижтимоий-маданий ҳолат (даромад даражаси, маълумоти, этник ва диний қизиқишлари) каби бир қатор хусусиятлар асосида шаклланадиган бўлиниш билан ҳам боғлиқ.

Оммавий телерадиоэшиттиришлар концепциясида бутун жамият учун оммавий аудитория муҳим, ягона манба ҳисобланади. Жамоатчилик телевизион каналларини томоша қилиш ва жамоат радиоларини тинглаш ҳуқуқи учун томошабинларнинг обуна тўлови демократик ва фуқаролик жамиятининг ўз фуқароларига юклайдиган ихтиёрий “телевизион солиқ”қа айланади. Америкалик олим  Герберт Шиллер: “Америка теледастурларининг энг асосий мақсади савдо ва дам олишга кўмаклашиш” [4] деб ҳисоблайди. У фикрини давом эттириб кўрсатувлар самарадорлигини оширишда ахборот узатишнинг энг мақбул йўли сифатида электрон ОАВ танланаётгани ва кўнгилочар чиқишлар жорий қилинаётганини келтириб ўтади. Бозор шароитида оммавий ахборот воситаларининг ўрни юксаклиги таъкидланади. Кўнгилочар дастурларнинг томошабини кўп. Бу йўсиндаги лойиҳалардан маҳсулотлар ва хизмат турлари рекламаси учун фойдаланиш мумкин. Бугунги кунда телевидениенинг  учта асосий ташкилий ва дастурий модели – тижорат, жамоат ва давлат телевидениеси кўринишида ривож топган.

Юқоридагилардан келиб чиқиб айтиш мумкинки, кенг миқёсли аудитория мавжуд бўлган шароитда даромад олишга қаратилган дастурий сиёсат телеканалларнинг устувор вазифасига айланди. Оммавий бозорга қизиққан реклама берувчилар учун кенг аудитория фойда олишнинг бирламчи усули деб қарала бошлади. AҚШ телеканаллари истеъмолчилар талабларини бажаришга киришди ва бу реклама берувчиларга қўл келди. Шунинг учун ҳам кўпчиликнинг қизиқишларига эътибор қаратилиб, дастурлаш сиёсатининг асосий блоклари сифатида – ахборот ва кўнгилочар хусусиятлар илгари сурилди. Тижорат ва жамоатчилик телевизион компанияларининг асосий фарқларидан яна бири бу уларнинг томошабинларга бўлган муносабати. Тижорат тармоқлари учун энг муҳим вазифа пассив оммавий аудиторияни, яъни истеъмолчиларни жалб қилишдир, аммо жамоатчилик телевидениеси – идеал равишда аудиторияни танқидий фикрлайдиган фуқаролар жамоаси сифатида кўради. Медиалар ривожида иқтисодий омилнинг таъсири жуда кучли. Журналистика тараққиёти иқтисодиёт тизим негизи сифатида таҳлил этилганда, бу таъсир янада аниқроқ кўзга ташланади. Журналистика – маълум маънода иқтисодиётнинг бир тармоғи ҳисобланади, чунки у ҳам ишлаб чиқариш вазифасини бажаради. Ушбу жараён натижасида истеъмолчи кутаётган ва эҳтиёжманд  бўлган маҳсулот ишлаб чиқарилади. Бу – маънавий ишлаб чиқариш туридир. Бунда ишлаб чиқарувчи куч – журналистлар ҳисобланиб, у, маҳсулот турига қараб, меҳнат фаолиятида турли қуроллардан фойдаланади. Медиабизнесда ҳам, бошқа соҳалар сингари, муваффақиятга билим, кўникма, истеъдод, тадбиркорлик орқали эришиш мумкин. Буларга эътибор бермаслик ОАВ жамоаларини банкрот ёки турли инқирозларга учрашига сабаб бўлиши мумкин. Ўзбекистонда нодавлат секторнинг юзага келиши, ОАВ табиатини ҳам мутлақо ўзгартириб юборди. Бу айниқса хусусий телерадиоканаллар фаолиятида яққол намоён бўлаётир. Бугун телевидение иқтисодиётида оммавий аудиторияга қаратилган реклама бирламчи ўрин касб этади. Шундай бўлса-да, тармоқлар медиа бозорда дастурлар сонини кенгайтириш, аудио ва видеокассеталар ишлаб чиқиш, ўз кўрсатувлари учун муаллифлик ҳуқуқларини сотиш каби бошқа тижорий амаллар билан ҳам шуғулланиш орқасидан ҳам даромад кўради [5]. Бутун жаҳонда кузатилгани каби мамлакатимиз каналларида ҳам бу ҳолат яққол кўзга ташланмоқда. Шу маънода қуйидагилар:

-  реклама роликлари телевидение экранларини эгаллаб бўлди;

- рекламага ихтисослашган кўрсатувлар пайдо бўлди

- бирор-бир мавзу ва соҳага ихтисослашган ҳомийлик остидаги тижорий кўрсатувлар пайдо бўлди;

- пул тўлаб кўриладиган тижорат телеканалларининг ишга тушиши тижорийлашувнинг телевидение бизнесига тўла маънода айланганини айтиб ўтиш мумкин. Тижоратнинг телевидение соҳасига кириб келишига доир мутахассисларда турлича фикрлар мавжуд. Мисол учун, тижорий каналлар Россияда 90-йилларда пайдо бўла бошлади. Шу даврда Россия каналларидаги ихтисослашув ва тижорийлашувга оид журналистлар фикри, қарашлари, танқидий фикр-мулоҳазалари келтирилади. Тижорийлашувнинг оммавий ахборот воситалари фаолиятига ҳам салбий, ҳам ижобий таъсири бор. Чунки энди ахборот товарга айланди. Телеканал ҳам, журналист ҳам бой бўлади. Салбий томони, ахборот аудиторияга қандай таъсир қилишидан қатъий назар, эфирга узатилади. “Оммавий маданият” тушунчаси, у келтирган ва келтираётган мушкулликлар, зарарлар, заҳарлар айнан тижорат билан боғлиқ бўлган ҳолат билан белгиланади, бу эса ҳақиқий маданият аҳволини кескин мураккаблаштиради.

 

Adabiyotlar ro'yxati:

  1. Арифханова С. Телевизионная журналистика. – Т.: 2007.;
  2. Артиқова Ю.А. Ўзбекистон радиосида интерактивлик: тамойиллар, усуллар, эфирда ишлаш воситалари. Филология фанлари номзоди илмий даражасини олиш учун тақдим этилган диссертация автореферати. – Т.: ЎзМУ, 2009.
  3. Бережной М.А., Телевизионный журналист. Основы творческой деятельность, – М.: Аспект Пресс, 2017.
  4. Уэбстер Ф. Теории информационного общества. Пер с англ. М.В. Арапова, Н.В. Малыхиной. Под ред. Е.Л. Вартановой. – М.: Аспект Пресс, 2004. – С.177.
  5. Гидденс Э. Социология.Т.: Шарқ, 2002. – Б.492-493.

Оставить комментарий

Форма обратной связи о взаимодействии с сайтом
CAPTCHA
Этот вопрос задается для того, чтобы выяснить, являетесь ли Вы человеком или представляете из себя автоматическую спам-рассылку.