Статья опубликована в рамках: Научного журнала «Студенческий» № 30(242)
Рубрика журнала: Медицина
Скачать книгу(-и): скачать журнал часть 1, скачать журнал часть 2, скачать журнал часть 3, скачать журнал часть 4
КАРБОКСИТЕРАПИЯНИНГ КОСМЕТОЛОГИЯДА ЎРНИ
TOWARDS A HEALTHY LIFE
Farzona Ibragimova
International University of Chemistry Direction "Beauty aesthetics" Bachelor's degree, 4th year student,
Uzbekistan, Tashkent
АНОСТАТСИЯ
Мақоланинг мақсади - Карбокси теропиянинг зарарсизлиги ва терига берадиган фойдаси ижобийлигини очиқлаб бериш.
ABSTRACT
The purpose of the article is to clarify the safety and positive benefits of Carboxy therapy for the skin
Калит сўзлар: Карбокситерапия, ниацинамид, кўрсамалар, ёғли, қуруқ ва нормал тери тури.
Keywords: Carboxytherapy, indications, oily, dry and normal skin type
Kарбокситропия ҳақида маълумот
Карбокситерапия ёки СО2 терапияси – бу замонавий косметологияда энг самарали ва хафсиз муолажалардан биридир.
Тиббиётда бу усул узоқ вақтдан бери диабетик ангиопатия, трофик яралар, бўғин ва мушак оғриқларида, псориаз, алопеция ва турли чандиқларни даволашда муваффақиятли қўлланилиб келяпти.
Карбонат ангидрид таъсироти остида қон айланиш яхшиланиши, тўқималарда тикланиш, яъни регенерация процесси фаоллашиши, организмдаги токсинларни хайдалиш процесси, янги коллаген синтезланишига туртки ва яхши шароит яратилади.
Карбокситерапияга кўрсамалар қандай?
- СО 2 ёрдамида ўтказиладиган муолажа катта кўрсатмага эга:
- Қуруқ ва атопик тери
- Ёғли тери тури, катталашган поралар
- Хуснбузар ва ундан кейин патологик холатлар
- Теридаги қора доғлар, сепкил
- Терини тонусини тушиб кетиши
- Майда ажинлар ва тери бурмалари
- Тери чандиғи
- Кўз териси атрофидаги қора доғлар,
- Целлюлит, стрия ҳолатлари
- Юз, бўйин, декольте, қўл терисини ёшартириш
Жараён остида карбонат ангидрид молекуласи тери сатҳига таъсири ётади. Бу усул япон олимлари томонидан иҳтиро қилиниб, тери ва косметология мутахасислар орасида кенг тарқалган.
Усул асосида оригинал – яъни хусусий ниқоб ишлатиш ётади. Ниқоб таркибида Ниацинамид, хужайралар аро намликни ёқотишга тўсқинлик қилади ва қон айланишни яхшилайди. Шу билан бирга пигментацияни оқартириб, тери тонини текислайди.
Ниқоб таркибидаги Аденозин, терида коллаген синтезини, яъни ишлаб чиқаришини стимуллайди. Ушбу хусусияти терини сатҳини текислаб, майда ажинлар билан курашади. Ниқоб таркибидага лимон экстракти тери тешикларини кичкиналашига олиб келади, пигментацияни, яъни тери сатҳидаги қора доғларни камайишига таъсир қилади ва яллиғланиш, терини ёғланиш процессини камайишига ижобий ва терапевтик таъсир кўрсатади.
Карбокситерапия — бу терини метаболизминини тезлаштирадиган, ва натижада терини “нафас” олиш хусусиятини чуқурлашишига, шу билан бирга махалий тўқималар кислород билан туйинишига олиб келади. Юқоридаги таъсиротлар натижасида терини гидратацияси, яъни сувга тўйиниши ошади. Бу хамма тери холатларда, ва ҳар қандай тери тури учун керакли ҳолатдир.
Яхши натижа олиш учун тавсия этилган курс давомилийги?
Косметологияда ҳар қандай муолажа 2 ҳил йуналишга қаратилган бўлади:
Профилактик - бу ҳали муамммо йук, аммо бўлажак муаммоларини келиш вақтини узайтириш ёки умуман уларни йуқотиш мақсадида қўлланилади.
Терапевтик – бу муаммоси бор, қариёган терига тавсия этиладиган муолажалар кўзда тутилади.
Карбокситерапияни профилактик курси 5 та муолажадан иборат бўлиб, 1 ҳафтада 1 марта ўтказилиши тавсия этилади.
Муаммоли терига эса терапевтик курсга қўшимча, карбокситерапияни натижасини кучайтирадиган ва у билан тандемда ишлайдиган процедура билан ўтказилиши мақсадга мувофиқ бўлади. Терапевтик, яъни даволовчи курс 10 муолажадан ибораб бўлиб, ҳафтада 2 маротабагача ўтказилиши мумкин.
Карбокситерапия бу юмшоқ таъсирот кўрсатадиган, реабилитация даврини талаб қилмайдиган муолажа ҳисобланади.
Аммо шундоқ бўлса ҳам муолажа ўтказилган куни пардоз қилиш, сауна, баня ва бассейн каби муоложалардан ўзини чеклаш тавсия қилинади. Ҳамда ҳар қандай косметологик муолажадан сўнг тери турига мос ниқоб ҳамда терини тикланиши тезлаштирадиган маҳсулот: А ва Е витамини, декспантенол, бепантен ва шу кабиларни қўллаш кўрсатилган.
Фойдаланилган маълумотлар:
- Kосметология асослари
- Дарслик адабиётлар
- Интернет манбалари
Оставить комментарий